Xojanazar Huvaydo. Devon

30.01.13 | yabgu


http//photoload.ru/data/ad//45/ad459b0f2a7cc53aa0c5c8c87329.jpg


Devon / «Девони Ҳувайдо»
Author: Xojanazar Huvaydo / Хожаназар Ҳувайдо
Publisher: Toshkent
Publication date: 2007
Number of pages: 212
Format / Quality: PDF
Size: 12,38 Mb
Language: Uzbek

Цитата:
ҲУВАЙДО (тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) (? — Ўш ш. — 1780/81, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Қўқон мадрасаларида ўқиган. Қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик б-н ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Қашқардаги Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, Чимёнда масжид ва хонақолар қурдириб, эшонлик қилган. Ҳ. девонида келтирилган бир нақлга кўра, Ҳ.га «Хўжаназар» исмининг қўйилиши ҳам Офоқхўжа б-н боғлиқ. Ҳ. мумтоз шеъриятнинг деярли барча жанрларида ижод қилган. Шеърлари халқ орасида жуда машҳур бўлган. Ҳ. ахлоқий-дидактик йўналишдаги мазмунан теран, услубий гўзал асарлари б-н адабий мактаб ярата олган шоирдир. Ҳ. ижоди ва дунёқарашининг шаклланишида Яссавий, Навоий, Сўфи Оллоёр, Машрабларнинг тасаввуфий, фалсафий фикрлари ва асарларининг таъсири катта бўлган. Ҳ. мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона, дунёвий шеърларидан ташқари золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақидаги шеър-ларида ҳам мазкур шоирлар анъана-ларини давом эттирган ва янги фикр-лар б-н бойитган.
Ҳ. шеърлари вафотидан сўнг наби-ралари томонидан девон ҳолига кел¬тирилган. Унга шоирнинг 351 ғазал, 28 рубоий, 41 тўртлик, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 мусамман, 1 мустазод, 3 маснавий ҳамда ахлоқий-дидактик мазмундаги «Роҳати дил» манзумаси кирган. Девондаги илк шеърларида рўза, намоз, закот, ҳаж, жаннат ва дўзах б-н боғлиқ мавзулар ёритилган, ғурур, манманликни танқид қилув-чи, тавозеъ, қардошлик ва тўғрисўз-ликни улуғловчи ҳикматларга кенг ўрин берилган («Дариғо, ҳайф, одам...», «Куйгай», «Кимга бориб дод этай...» ва б.). Ҳ.нинг шеърларида тасаввуфий унсурлар — нафсни жиловлаш ва дунёдан ўзни узоқ тутиш бош ғоялардан бири. Дунё лаззатининг инсонни бахтли эта олмаслиғига ишонган шоир Аллоҳга, абадий бахтга эришмоқ учун инсон ўзлигидан кечмоғи кераклигини англайди (мас, «Анго», «Қиддинг» радифли шеърлари ва б.). Шоирнинг «Роҳати дил» ахлоқий манзумаси панднома турининг гўзая намунасидир. Унда очкўзлик, таъмагирлик, вафо, боқийлик, фонийлик, яхшиликнинг фойдаси,ёмонликнинг зарари, гўзаллик ва меҳнатсеварлик, моддий ва маънавий поклик каби хилма-хил ахлоқий мав-зулардаги ибратли ҳикоялар келтирилган. Ҳ. диний-ахлоқий мазмундаги «Иброҳим Адҳам» номли шеърий достон ҳам ёзган. Ҳ. вафотига бағишлаб унинг шогирдлари, мухлислари томонидан марсиялар, таърихлар ёзилган. У ҳақда ибратомуз ривоятлар, ёдномалар пайдо бўлган. Шоирнинг отаси Ғойибназар Эшон шажараси дахмаси ҳозир ҳам зиёратгоҳ жойлардан ҳисобланади.
«Девони Ҳувайдо»нинг бир қанча қўлёзма нусхалари ва литографик нашрлари бўлиб, улардан чевараси Салоҳиддин Соқиб (1838—1910) ва Мирза Ҳаким ибн Мирза Умид Марғилонийлар кўчирган нусхаси СамДУ кутубхонасида сақланади (инв. №3903).
Ҳ.нинг набираси Сирожий (1877 й. в. э.), чеваралари Самарбону (1837— 1891), Салоҳиддин Соқиб, Ғарибий девон тузган шоирлар бўлиб, Ҳ. анъаналарини давом эттирганлар. Ҳ. номида кўча, маҳалла ва мактаблар бор.
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!


Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:

Просмотров: 2497
Рейтинг:
  • 5

Реклама от партнеров: